Нурмагомедовнинг мураббийи унинг ашаддий рақиби кимлигини айтиб ўтди
Ads

Аралаш яккакурашлар бўйича мураббий Хавьер Мендес UFC енгил вазн чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг хавфли рақиблари ҳақида айтиб ўтди.

- Холлоуэй Хабибга қарши октагонга кўтариладиган энг оддий жангчилардан биридир. Тан олиш лозим, у кучли зарбага эга, бироқ енгил вазн учун бу етарли эмас.

Дастин Порье, турли хил жанг усулларини қўшиб сабр билан ҳаракат қиладиган спорт устаси.

Тони Фергюсон тирсаклари билан зарба бериши билан иккинчи ўринни эгаллади.

Тан олиш лозим, Хабибнинг энг хавфли рақиби Конор МакГрегор бўлиб турибди у ўзининг бокси билан ҳаммани ҳайратлантиради, - дея Мендеснинг сўзларидан иқтибос келтиради Lowlickmma нашри.