Нурсултон Рўзибоев иштирокидаги жанг бир раунд давом этди
Ҳамюртимиз ММА жангчиси Нурсултон Рўзибоев навбатдаги жангини ўтказди. У Россиянинг Самара шаҳрида “Open Fighting Championship” турнири доирасида украиналик Богдан Котловяновга қарши октагонга кўтарилди. Жанг биринчи раунднинг ўзидаёқ ўз якунига етди.
Юртдошимиз “партер”да хеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда, бўғиш услуби билан украин жангчисини мағлуб этди. Шу тариқа Рўзибоев фаолиятидаги 29–ғалабасини қўлга киритди.
Мазкур жангни SPORT TV канали жонли равишда 18:00 дан бошлаб эфирга беришни режалаштирган эди. Бироқ, баъзи сабабларга кўра, бу амалга ошмади ва ёзиб олинган ҳолатини 21:55 дан эфирга узатади.
Фикрлар