Нурсултон Рўзибоев расман Тошкентдаги GFC турнирида жанг қилади

Хабарингиз бор, 23 ноябрь куни Тошкентда ММА бўйича GFC турнири ташкил этилади. Унинг марказий жангида Умар Нурмагомедов ҳамда Никита Чистяков тўқнаш келади. Ушбу турнир доирасида бир қатор ҳамюртларимиз ҳам ўз жангларини ўтказиши кўзда тутилмоқда. Жумладан, ўзбек ММАсида ўз номига эга бўлган Нурсултон Рўзибоев ҳам мазкур турнир доирасида октагонга чиқиши аниқ бўлди. Рақиб эса тез кунда аниқ бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!