Нурсултон Рўзибоевда режалар ўзгарди. Энди у Баҳрайнда жанг қилади
Хабар бериб ўтганимиздек, юртимизнинг машҳур ММА жангчиси Нурсултон Рўзибоев 5 февраль куни Россиянинг Барнаул шаҳрида ташкил этиладиган жанг кечасида мезбонлар вакили Михаил Царевга қарши октагонга кўтарилиши керак эди. Бироқ, баъзи сабабларга кўра, бу жанг бекор бўлди ва режаларга ўзгартириш киритилди.
Sports.uz сайтига маълум бўлишича, энди, юртдошимиз 11 март куни "Brave" промоушенида навбатдаги жангини ўтказадиган бўлди. Унга рақиб сифатида бразилиялик жангчи кўрилмоқда. Тез орада ким эканлигига ойдинлик киритилади. Воқелар ривожини бизда кузатиб боринг!
Эслатиб ўтамиз, Нурсултон Рўзибоев сўнги жангини Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бўлиб ўтган "Open FC" промоушенида ўтказиб, ўзига тегишли бўлган ўрта вазн (84 кг) тоифасидаги чемпионлик камарини Эдуард Арустамяндан муваффақиятли ҳимоя қилган эди.
Фикрлар