Нурсултон Рўзибоевдан супер финиш ва турнирнинг барча натижалари (видео)

  • 20 февраль, 2022, 01:33
  • 0
  • MMA

Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида профессионал ММА бўйича нуфузли промоушен ҳисобланган Октагон лигаси ва U1 қўшма турнири бўлиб ўтди. Турнирда қайд этилган барча натижалар билан танишинг:

Асосий кард:

Лучиано Контини (Бразилия) - Нурсултон Рўзибоев (Ўзбекистон): Рўзибоев ўзининг энг севимли усули - кимурани қўллаган ҳолда ғалаба қозонди.

Руслан Рустамов (Озарбайжон) - Авлиёхон Ҳамидов (Ўзбекистон): Ҳамидов 1-раундда бўғиш усулига тушиб қолди ва муддатидан олдин имкониятни бой берди.

Азамат Нуфтиллаев (Ўзбекистон) - Юрий Проценко (Украина): тўлиқ 3 раунд давом этган баҳсда дуранг қайд этилди.

Еркубулан Токтар (Қозоғистон) - Абдул Азиз Сотволдиев (Ўзбекистон):Сотволдиев 2-раундда кучли зарба ўтказиб юборди ва чуқур нокаут ҳолатига тушиб қолди.

Иляр Асханов (Қозоғистон) - Муслимбек Комилов (Ўзбекистон): рақибга нисбатан пассивроқ ҳаракат қилган Комилов 3-раундда муддатидан олдин мағлуб бўлди.

Илёр Бактияр Уулу (Қирғизистон) - Фарҳод Давлатов (Тожикистон): жанг давомида олинган жиддий жароҳат сабабли Давлатов жангни давом эттира олмади.

Фахриддин Мардиев (Ўзбекистон) - Амир Эл Шанру (Миср): Мардиев 1-раундда устунликка эришган ҳолда мисрлик рақибига кўплаб жароҳатлар етказди. Шифокорлар эса Эл Шанрига баҳсни давом эттириш учун рухсат бермади.

Прелим кард:

Достон Бозоров (Ўзбекистон) - Тамерлан Кайкиев (Қирғизистон): Бозоров 2-раундда кетма-кет кучли зарбалар натижасида рақибни қийин ахволга солиб қўйди ва техник нокаут эвазига зафар қучди.

Дилшод Юсупов (Тожикистон) - Саидатохун Нуриддинов (Ўзбекистон): 3 раунд тўлиқ давом этган баҳсда Саидатохун Нуриддинов ҳакамлар қарори билан натижани ўз фойдасига ҳал қила олди.

Ўмурбек Канибаев (Қирғизистон) - Жаҳонгир Нажмиддинов (Ўзбекистон): Жаҳонгир Нажмиддинов 2-раундда муддатиган олдин ғалаба қозонди.

Анвар Абдуллаев (Ўзбекистон) - Адилет Абдивалиев (Қирғизистон): тўлиқ давом этган жангда рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмаган Анвар Абдуллаев очколар ҳисобида ғалабага эришди. 

Шариф Кушаев (Ўзбекистон) - Нурбек Маткабилов (Қирғизистон): Шариф Кушаев рақибини 1-раундда бўғиш усули билан мағлуб этди.

Сардор Худойбердиев (Ўзбекистон) - Акмал Абдувалиев (Тожикистон)

Мирсаид Сапаров (Ўзбекистон) - Владимир Пермяков (Қозоғистон) 

Сухроб Отажонов (Ўзбекистон) - Айбол Ахметов (Қозоғистон)

Низомиддин Исроилов (Ўзбекистон) - Саламат Ўразахунов (Қирғизистон) 

Қурбонали Нормуродов (Ўзбекистон) - Диёрбек Рўзибоев (Ўзбекистон) 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!