"Nursulton Team" клуби аъзоси Нурсултон Рўзибоев билан бир кечада жанг ўтказади
10 апрель куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзига хос ММА кечаси ўтказилади. Яъни, "WEF 115 Global 17"-NWPA турнири ташкил этилади. Мазкур жанг кечаси доирасида юртимизнинг машҳур ММА вакиллари Нурсултон Рўзибоев (34-8-2) Клебер де Соуза Сильва (20-13-1) билан Машрабжон Рўзибоев (14-4-1) эса Чарльз Оливейрага қарши октагонга кўтарилиши ҳақида хабар бергандик. Sports.uz сайтига маълум бўлишича ушбу жанг кечасида яна бир ҳамюртимиз, Камолиддин Мамажонов (4-1) ҳам ўз жангини ўтказадиган бўлди. Унга россиялик Максим Ткаченко (2-6) рақиблик қилади. Жанг ярим оғир вазн (93 кг) тоифасида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Камолиддин Мамажонов Nursulton Team клуби вакили бўлиб, Бекзод Жиянов ҳамда Нурсултон Рўзибоевлар қўл остида машғулотлар олиб боради.
Фикрлар