
Нусратбек Тоҳиров Қозоғистон вакилидан устун келди
Хабарингиз бор, 24 майдан 1 июнь кунигача Таиланднинг Бангкок шаҳрида халқаро турнир бўлиб ўтади.
Бугун ҳам мусобақанинг ярим финал баҳслари ўтказилмоқда.
-85 кг да ҳамюртимиз Нусратбек Тоҳиров Қозоғистон вакили Бекзат Тангатар билан финал йўлланмаси учун кураш олиб борди. Тўлиқ 3 раунд давом этган баҳсда чарм қўлқоп устамиз 4:1 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир юртдошимиз Нигина Ўктамова ва мезбон боксчи Пунраве Руенрос қарама-қаршилиги кутиб турибди.
Фикрлар