
"Ньюкасл" 80 миллион еврога ҳужумчи харид қилмоқчи
"Ньюкасл" 80 миллион еврога "Айнтрахт"дан Юго Экитикени ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.
ESPN нашрининг хабар беришига кўра, 23 ёшли ҳужумчининг агенти айни дамда Ангиляда бўлиб турибди ҳамда келишувнинг охирги босқичини ҳал қилмоқда. Маълумотларга кўра, франциялик форвард "қарғалар" билан 5 йиллик шартнома борасида келишиб олган ва тиббий кўрикдан ўтишга тайёр.
Агар мазкур трансфер амалга ошса, ҳужумчининг собиқ клуби ПСЖ бу трансфер суммасининг 20 фоизини қўлга киритади. "Ньюкасл" Экитикени ўз сафига қўшиб олса, бу клуб тарихидаги энг қиммат трансфер бўлади. Уч йил олдин Ангиля клуби Александер Исакни "Реал Сосьедад"дан 70 миллион евро эвазига харид қилган эди.
Маълумот учун, Юго бу мавсум Бундеслигада 33 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол киртиди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар