"Ньюкасл" "Барса" ҳужумчисини ўз сафига чорламоқда

Англиянинг ”Ньюкасл” клуби қишки трансферлар ойнасида Мемфис Депайни сотиб олмоқчи, дея ҳабар бермоқда инсайдер Экрем Конур.

Нидерландиялик ҳужумчи ёзда ҳам ”Барса”ни тарк этишга яқин келганди. Аммо ҳеч қайси клуб билан келиша олмагани боис трансфер амалга ошмаган ва у Испанияда қолган.

Хави ушбу мавсум Депайн 3 та ўйинда майдонга туширди (1 та гол урган). Айни дамда у жароҳатда ва тикланишни давом эттиряпти. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!