"Ньюкасл" "Барса"дан Депайни "илиб кетмоқчи"

"Ньюкасл" клуби "Барселона"дан ҳужумчи Мемфис Депайни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда "Sport" нашри хабар берди. 

Маълум бўлишича, инглиз жамоаси нидерландиялик иқтидор соҳибини қишки трансферлар ойнасидаёқ ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган. "Барселона" қулай таклиф бўлса, Депайни сотишга тайёр.

Мемфис Нидерландия терма жамоаси билан жаҳон чемпионатининг чорак финалида ўз юришини тўхтатди. "Лолалар юрти" вакиллари ушбу босқичда чемпион Аргентинага имкониятни бой берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!