“Ньюкасл” энг зўр дарвозабонлардан бирига харидор
Таркибни кескин кучайтириш пайида бўлган “Ньюкасл” раҳбарияти “Барселона”нинг асосий посбони Марк-Андре тер Штеген учун харажат қилишга тайёр.
Германиялик дарвозабон ёзда “Барселона” италиялик Жанлуижи Доннаруммани олишга ҳаракат қилганидан хабар топганидан кейин клуб мутасаддиларидан норози бўлганди. Шу боис, Марк-Андренинг ўзи ҳам Каталониядан кетишга қарши эмас.
“Ньюкасл” бу трансферни амалга ошириш учун каталонияликларга 47 миллион евро таклиф қилмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Албатта, бу сумма молиявий қийинчиликни енгиб ўтолмаётган “Барселона”ни тўлиқ қониқтиради.
Марк-Андре тер Штеген жорий мавсумда 13 та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 15 та тўп олиб чиқди.
Фикрлар