“Ньюкасл” икки шарт бажарилса, Исаакни қўйиб юборадиган бўлди

  • 28 август, 08:41
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ньюкасл” хўжайинлари швециялик форвард Александр Исаакни машғулотларга қайтишга кўндира олмаганидан кейин уни сотиб юбориш бўйича ишга киришди.

Tecno

Ёзги трансферлар ойнаси ёпилишига бир неча кун қолганида “қарғалар” Исаакни икки шарт бажарилган тақдирда қўйиб юборишини билдирди.  

The Chronicle нашрига кўра, “Ньюкасл” Исаакни қўйиб юбориш учун жамоагаянги марказий ҳужумчи олишга улгуриши керак. Раҳбарият бош мураббий Эдди Хауни форвардсиз қолдирмоқчи эмас.

Айни пайтда клуб спорт бўлими Александр Исаак ўрнига “Вулверхэмптон”дан Йорген Ларсен, “Челси”дан Николас Жексон ва “Брентфорд”дан Йоан Виссани олиб келиш масаласини ҳал қилмоқда.

Иккинчи шарт шундан иборатки, 25 ёшли тўпурарни қўлга киритмоқчи бўлган клуб 1150 миллион фунт миқдорида бадал пули тўлаши талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!