“Ньюкасл” "ишкал" ҳужумчини Англияга қайтаради
Таниқли жуналист Николо Скиранинг маълум қилишича, “Ньюкасл Юнайтед” раҳбарияти 31 ёшли Марио Балотелли билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.
Ўзининг тартибсиз ҳаёт тарзи, турли жанжалларга аралашиб юбриши билан ўз истеъдодини йўқотган ҳужумчи илгари “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” каби премьер-лиганинг етакчи клублари шарафини ҳимоя қилган.
Бироқ, кейинчалик турли можаролар туфайли унинг иши ортга кетди ва айни пайтда Туркия чемпионатида “Адана Демирспор” жамоасида вақт ўтказяпти.
Италия терма жамоасининг собиқ ўйинчиси жорий мавсумда 18 та ўйинда 7 та тўп киритишга муваффақ бўлди.
Фикрлар