“Ньюкасл” катта харидни амалга ошириш арафасида турибди. Трансфер суммаси – 75 миллон евро

  • 24 Aug 18:07
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ньюкасл" "Реал Сосьедад" билан ҳужумчи Александр Исак борасида келишувга эришди. “The Athletic” нашри хабарига кўра, швециялик ҳужумчи "қора-оқлар" сафига клуб учун рекорд ҳисобланган 75 миллион евро эвазига ўтади.

Tecno

Қолаверса, бу "Реал Сосьедад" тарихидаги энг қиммат сотув бўлиши мумкин. 22 ёшли ҳужумчи яқин вақт ичида Буюк Британияга йўл олиши ва "Ньюкасл" учун тиббий кўрикдан ўтиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Исак аввалроқ Дортмунднинг “Боруссия” клуби шарафини ҳимоя қилган. Янги мавсумда швед футболчиси Каталониянинг “Барселона” жамоаси дарвозасига битта гол урди. Умуман олганда, ҳужумчи Испания чемпионатида 3 йил давомида 33 марта рақиб дарвозасини ишғол қилишни уддалаган.

Comments

You must be logged in to commet!