"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олишдан воз кечди

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" дарвозабони Жеймс Траффорд "Ньюкасл"га ўтмайди. Бу ҳақда журналист Крейг Хоуп хабар бермоқда.

Tecno

Манбага ишонадиган бўлсак, "Ньюкасл" 23 ёшли дарвозабоннинг маоши жуда юқори бўлгани учун уни сотиб олишдан воз кечишга қарор қилган. Бунинг ўрнига "қарғалар" "Реал Сосьедад" дарвозабони Алекс Ремиро ёки "Боруссия" Дортмунддан Грегор Кобелни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Бу мавсумда "Ньюкасл" иккита дарвозабон хизматларидан фойдаланди. Аарон Рамсдейлнинг ҳисобида барча турнирларда 11 та ўйин, 14 та ўтказиб юборилган гол ва фақат битта "қуруқ" ўйин бор. Ник Поупь ҳисобида 17 та учрашувда 17 та тўп ўтказиб юборилган, саккизта учрашувда дарвозабон ўз дарвозасини дахлсиз қолдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!