"Ньюкасл" ўзининг трансфер рекордини янгилаши мумкин

Англиянинг "Ньюкасл" клуби "Хоффенхайм" ҳужумчиси Жоэлинтонни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича клублар ушбу трансфер бўйича ўзаро келишувга эришиб бўлишган. Унга кўра “қарғалар” 22 ёшли бразилиялик футболчи учун немис клубига 45 млн евро тўлашади.

Эътиборлиси, агар ушбу трансфер амалга ошса, Жоэлинтон “Ньюкасл” тарихидаги энг қиммат футболчига айланади. Бунгача ушбу жамоанинг бу борадаги рекорди Майкл Оуэнга тегишли эди. 2015 йил “қарғалар” уни “Реал”дан 25 млн еврога сотиб олишган эди.

Маълумот учун, Жоэлинтон “Хоффенхайм” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида ушбу жамоада бор йўғи 36та ўйинда майдонга тушди ва 11та гол ҳамда 9та голли узатмага муаллифлик қилган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!