"Ньюкасл" сардорини МЮ илиб кетмоқчи
Бруно Гимараэш ёзги трансфер ойнасида "Ньюкасл"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Utd Report" манбаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, "Манчестер Юнайтед" 28 ёшли ярим ҳимоячи билан музокаралар олиб бормоқда. Бразилиялик футболчи келаси ёзда тахминан 80 миллион евро атрофида сотувга қўйилиши мумкин.
Бироқ манчестерликлар учун асосий муаммо рақобат бўлиши кутилмоқда. Хусусан, Мадриднинг "Реал" клуби ҳам ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида Гимараэшни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиши мумкин.
Футболчининг "Ньюкасл" билан амалдаги шартномаси 2028 йил ўрталарига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталига кўра, унинг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил этади.
Фикрлар