
"Ньюкасл" Шешко учун қанча сумма таклиф қилишни режалаштирмоқда?
"Ньюкасл" "РБ Лейпциг" ҳужумчиси Беньямин Шешкого жиддий тарзда кузатмоқда. Бу ҳақда "Sky Germany" хабар тарқатди.
Манба маълумотига кўра, англияликлар 22 ёшли словениялик форвардни жамоага олиб келишни жуда истамоқда ва унинг трансфери учун тахминан 80 миллион евро сарфлашга тайёр.
Айни пайтда Transfermarkt Шешконинг бозор қийматини 70 миллион евро деб баҳолаган.
2023/24 йилги мавсумдан буён Шешко "Лейпциг" сафида тўп сурмоқда. У ўтган мавсумда жами 45 ўйинда қатнашиб, 21 та гол урди ва 6 бор ассист муаллифи бўлди. Футболчига "Ньюкасл"дан ташқари, "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар чиқмоқда.
Фикрлар