“Ньюкасл” ва “Лестер” МЮ футболчиси истагини рўёбга чиқаради

Сульшерга керак бўлмай қолган ҳимоячи Крис Смоллинг якунланган мавсумни Италия чемпионатида ўтказганди.

“Рома” сафидаги 30 та учрашувда ўз маҳоратини намойиш эта олган Крис Смолингни Сульшер мақтаган бўлсада, уни “Манчестер Юнайтед” таркибига қайтариш нияти йўқ. Манчестерликлар ҳимоячини 25 миллион еврога сотиб юбормоқчи.

“Рома” бу футболчини олиш фикридан қайтганидан кейин, Смолингга “Ньюкасл” ва “Лестер” эътибор қаратди. Шунингдек, “Интер” ҳам тажрибали ҳимоячини сотиб олишга қарши эмас.

Крис Смолингнинг ўзи эса Англия премьер-лигасига қайтишни истамоқда.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!