“Ньюкасл”ни қабул қилишга тайёр мураббий топилди

Саудия Арабистони инвесторлари қўлига ўтганидан кейин “Ньюкасл”да катта ўзгаришлар бўлиши кутимоқда. Клуб раҳбарияти анчадан бери жамоага янги бош мураббий қидираётган эди. Антонио Конте, Жозе Моуриньо, Зинедин Зидан каби мутахассислар бу жамоани қабул қилишни истамади.

Маълумотларга қараганда, “қарғалар” ишсиз юрган Френк Лэмпард билан ҳам узоқ музокаралашган. Англиялик ёш мутахассис ҳам “Ньюкасл” таклифини рад этди.

Манбаларнинг таъкидлашича, “Рома”нинг собиқ бош мураббийи Пауло Фонсека “қарғалар” билан ишлашга розилик берган. Тез орада клуб у билан шартнома имзолаши кутилмоқда Ишсиз юрган

Фонсеканинг ўзи ҳам “Ньюкасл”да ишлаш истагини билдирган эди. Агар шартнома имзоланса, португалиялик мураббий йилига 6 миллион евро миқдорида маош олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!