Нзонзи "Севилья"дан кетмоқчи

"Севилья" клуби ярим ҳимоячиси Стивен Нзонзи мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақда Football Espana хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 29 ёшли футболчи ўзининг бу борадаги истагини клуб раҳбариятига ҳам айтган. Таъкидлаш керакки, унинг товон пули 40 млн евро этиб белгиланган. Ушбу футболчига айни дамда "Арсенал" ва "Ювентус" клубларидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Маълумот учун, Нзонзи якунланган мавсум андалусияликлар сафида жами 44та ўйинда майдонга тушиб, ўз номига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!