Ўзбекистон мундиалда бу кўрсаткич бўйича Англия билан бир хил даража кўрсатди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати давомида ўйин услубини энг кўп ўзгартирган жамоалардан бири сифатида қайд этилди. 

Opta Analyst статистика портали маълумотларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ҳар 90 дақиқа ичида ўртача 2,7 марта тактик тузилишни алмаштирган. Бу кўрсаткич бўйича жамоа турнирда еттинчи ўринни эгаллаб, Англия ва Эрон терма жамоалари билан бир қатордан жой олди.

Рўйхатнинг юқори қисмида Қатар ва Иордания жамоалари жойлашган — улар ўйин давомида ўртача 3,3 марта тактик схемани ўзгартирган. 

Бельгия ва Чехия терма жамоаларида бу кўрсаткич 3,0, Парагвайда эса 2,8 кўринишида бўлди. 

Маълумки, Ўзбекистон жаҳон чемпионатида учта учрашув ўтказди. Статистикадан кўриниб турибдики, миллий терма жамоанинг Фаьио Каннаваро бошчилигидаги мураббийлар штаби майдондаги вазиятга жуда фаол муносабат билдирган ва ўйин жараёнида тактик тузилишни мунтазам равишда янгилаб борган.

90 дақиқа ичида ўйин схемасини энг кўп ўзгартирган терма жамоалар ўнлиги қуйидагича кўриниш олди:
1. Қатар — 3,3
2. Иордания — 3,3
3. Бельгия — 3,0
4. Чехия — 3,0
5. Парагвай — 2,8
6. Англия — 2,7
7. Ўзбекистон — 2,7
8. Эрон — 2,7
9. Алжир — 2,5
10. Миср — 2,4.

Эслатиб ўтамиз, ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси "К" гуруҳида Колумбия, Португалия ва Конго Демократик Республикаси вакиллари билан куч синашиб, учала учрашувни бой берди. 

Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатларидаги биринчи голига Аббосбек Файзуллаев муаллифлик қилган бўлса, Элдор Шомуродовнинг Конго дарвозасига киритган тўпи гуруҳ босқичининг энг чиройли голи сифатида эътироф этилди. 

Хорижлик мураббий: Бу футболчиларнинг бирортаси Ҳусанов даражасига чиқолмайди!

Ўзбекистон терма жамоаси ўйини катта рекорд ўрнатди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!