Афсонавий Тотти Шомуродов ҳақида аниқ, лўнда ва қаттиқ гапирди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Италия футболи афсонаси, бутун фаолиятини фақат “Рома”да ўтказган юлдуз Франческо Тотти Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродов ҳақила фикр билдирди.

Маълумки, Элдор Ўзбекистонда “Машъал” ва “Бунёдкор”, Россияда “Ростов” клубларида ўйнаганидан кейин 2020 йили Италия чемпионатига йўл олган эди.

Дебют мавсумида Италиянинг энг қадимий клуби “Женоа” учун саккизта гол урган ўзбек ҳужумчисини пойтахтнинг “Рома” клуби ўз сафига қўшиб олган. Дастлаб, римликлар сафида ўзини кўрсата бошлаган Шомуродов жамоага қимматбаҳо ҳужумчи Тэмми Абрахам келганидан кейин захира ўйинчисига айланиб қолди.

Ўша пайтда “Рома”ни бошқарган Жозе Моуриньо “Челси”дан келган юлдузга доимий ўйин амалиётини бериб, Шомуродовнинг иштиёқи ва тайёргарлиги юқори бўлган вақтларда ҳам уни фақат бир неча дақиқага захирадан майдонга туширди холос.

Натижада Элдор аввал “Специя”га, кейин эса, “Кальяри”га ижарага берилди. “Рома”даги сўнгги мавсумида Шомуродов Клаудио Раньери қўл остида жамоанинг асосий фигураларидан бирига айланди. Бироқ 2025 йилнинг ёзидаги мураббийлар алмашинуви ортидан Туркия чемпионатига кўчиб ўтишни маъқул топди.

Франческо Тотти журналистлар билан суҳбатда Элдор Шомуродов қандай таассурот қолдиргани ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди.

- Шомуродов ҳар гал унга имконият берилганида ўйинга ўзини тўлиқ бағишлайдиган футболчи сифатида ёдимда қолган, - деди Францеско Тотти.

Дарҳақиқат, Элдор Шомуродов Европа лигалари орасида тобора кучайиб бораётган Туркия Суперлигасидаги дебют мавсумидаёқ нималарга қодирлигини исботлади.

31 ёшли футболчи “Истанбул Башакшеҳир”даги илк мавсумида Туркия чемпионатида 22 та гол билан Суперлига тўпурари ва мусобақанинг энг самарали ўйинчиси бўлди.

Бундан ташқари, Элдор ўзи иштирок этган мусобақаларнинг ҳар бирида гол уриш бўйича ўз анъанасини давом эттириб, 2026 йилги жаҳон чемпионатида ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Шомуродовнинг Конго Демократик Республикаси терма жамоаси дарвозасига киритган тўпи жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг энг чиройлик голи сифатида эътироф этилди.

Ўзбекистон мундиалда бу кўрсаткич бўйича Англия билан бир хил даража кўрсатди

Хорижлик мураббий: Бу футболчиларнинг бирортаси Ҳусанов даражасига чиқолмайди!

Ўзбекистон терма жамоаси ўйини катта рекорд ўрнатди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!