Хорижлик мураббий: Бу футболчиларнинг бирортаси Ҳусанов даражасига чиқолмайди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Беларуслик машҳур футбол мутахассиси Анатолий Юревич кўп йиллик сукутни бузиб, sport5.by нашрига берган интервьюсила беларуслик футболчиларнинг нега юқори халқаро даражага чиқа олмаётганининг сабабини айтиб берди.

Бу суҳбат ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусановнинг муваффақиятлари муҳокамаси доирасида бўлиб ўтди. Ҳусановнинг шаклланишида Анатолий Юревичнинг ҳам катта ҳиссаси бор.

Бугунги кунда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг шаклланишидаги энг муҳим босқич айнан Беларусда ўтди.

Уч йил давомида Абдуқодир Анатолий Юревич раҳбарлигида Минскнинг «Энергетик-БГУ» (ҳозирги “СКА-1938”) клуби тизимида ривожланди ва унинг жаҳон футболи сари тезкор юксалиши айнан шу ердан бошланди.

- Оддий мухлис сифатида менинг эътиборимни Ҳусановнинг ажойиб тезланиш қобилияти ва атлетизми тортади. Шу билан бирга, у ушбу икки сифатни шунчалик мувозанатлаштирганки, бугун у дунёнинг энг яхши ҳимоячилари қаторига киради. Сиз ўзбекистонлик футболчини 16 ёшидан биласиз. Кенг жамоатчилик билмайдиган кучли жиҳатларини очиб берсангиз.

- Мен доим футболчилар яратилишини тушунтираман. Улар қайси чемпионатда ўйнаши муҳим эмас. Муҳими – уларнинг мавжуд сифатлари. Абдуқодирда икки сифат энг юқори даражада ривожланган: биринчиси – ички ўзак, яъни характер, айнан шу нарса бизнинг йигитларга етишмайди. Иккинчиси эса, унинг ўрганиш қобилиятининг фантастик даражада эканидир. Мен нима демоқчи эканимни чуқур тушуниш керак.

- Демак, сизни тўғри тушунсам, Беларусда ҳам шундай иқтидорлар етарлича, аммо уларга меҳнатсеварлик етишмайдими? Улар жуда эрками?

- Ҳа, кўп ҳолларда, худди шундай. Машғулот қилишни билмаслик, мотивациянинг етишмаслиги ва ишга муносабат кўпроқ ҳаваскорларга хос. Пировард мақсад ва якуний натижага эришишга иштиёт ва ҳаракат йўқ.

- Нима учун Ҳусанов “Манчестер Сити” даражасигача ўсди, беларуслик футболчилар эса бунга эриша олмаётганининг яққол мисолини келтира оласизми?

- Ҳар бир футболчининг ўз чегараси бўлади. Мураббийнинг вазифаси эса ундан максимал натижани чиқариб олишдир. Уни гул ғунчасидек очиш керак.

Аммо яна бир бор таъкидлайман: мураббий ўз ижодида тўлиқ ижрочиларга боғлиқ бўлади. Мураббийнинг вазифаси – аниқ ишни таклиф қилиш, футболчининг вазифаси эса уни аниқ ва онгли равишда тўлиқ бажаришдир.

Мана шу икки нарса уйғунлашганда ҳақиқий футболчи пайдо бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби академияси тарбияланувчиси ҳисобланади, аммо асосий жамоа сафида бирорта ҳам расмий ўйин ўтказмаган.

У 2022 йилда, 16 ёшида Минскнинг “Энергетик-БГУ” клубига кўчиб ўтди ва у ерда Анатолий Юревич қўл остида иш бошлади.

2023 йил ёзида истиқболли ҳимоячини Франциянинг “Ланс” клуби 450 минг евро эвазига сотиб олди. 2025 йил январь ойида эса “Манчестер Сити” уни 40 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олди. Бу Ўзбекистон футболи тарихидаги рекорд трансфер суммасига айланди.

Ҳозирги вақтда Ҳусановнинг трансфер қиймати ўзбек футболи учун рекорд кўрсаткич – 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ёлғон тарқатишни бас қил! Файзуллаевнинг собиқ жамоаси Фабрицио Романони кескин огоҳлантирди

“Янги Ҳусанов” Европанинг беш клубидан бирини танлаши керак!

Ҳусанов синган оёқ билан майдонга тушганини тан олди

Майдонда очиқ жиноят бўлди. Ўзбекистонлик ҳакам бошқарган учрашувни танқид қилишди

Ўзбекистон терма жамоаси ўйини катта рекорд ўрнатди 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!