Ўзбекистон ўйинни пенальтилар серияси билан якунлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон U-16 ёшлар терма жамоаси Индонезияга қарши иккинчи назорат учрашувини ўтказди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон футбол ассоциацияси. 

Беллашув асосий вақтда 1:1 ҳисобида якунланди. Ўзбекистон терма жамоасининг ягона голини Хўжиаκбар Зулфиқоров урди.

Дуранг натижа сабабли ғолибни аниқлаш учун пенальти серияси ўтказилди. Унда Ўзбекистон U-16 ёшлар терма жамоаси 4:3 ҳисобида устун келди.

Мазкур ўйин Индонезиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлди. 

Илк беллашув 24 август куни ўтказилган ва у ерда мезбонлар 6:4 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Шу тариқа, икки назорат учрашуви якунига кўра, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бир бор пенальти сериясида ғалаба қозонди ва бир марта Индонезияга мағлуб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!