Ўзбекистон Португалияга гол уришини истайман ва шундай ҳам бўлади!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Зенит” клубининг собиқ футболчиси Алексей Гасилиннинг фикрича, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-турида Португалия дарвозасини ишғол этишга қодир.

Учрашув бугун, 23 июнь куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да старт олади. 

Илк турда Португалия футболчилари Конго Демократик Республикаси терма жамоасига қарши майдонга тушиб, дуранг қайд этган эди (1:1). Ўзбекистон эса Колумбияга қарши баҳсда мағлубиятга учради (1:3).

— Ўзбеклар Португалияга гол уришини жуда ҳам  истайман ва  ички ҳис-туйғуларим ҳам улар тўп киритишини сезяпти. 

Колумбияга қарши ўйиннинг биринчи бўлимида уларнинг ҳимоядаги ҳаракатлари менга ёқди — жуда ишончли, жипс ўйнашди. Португалиянинг ярим ҳимояси дунёда энг кучлилардан. Лекин уларнинг мураббийи юқори даражада эмас.  Роберто Мартинес топ-терма жамоаларни бошқараётган мутахассислар орасида энг заифларидан бири, десам муболаға бўлмайди. 

У жамоа ўйинини тўғри йўлга қўя олмаган. Бундай ярим ҳимояга эга бўла туриб, Португалия ҳозиргидек ўйнаётгани — ҳақиқий фожеа, — дея таъкидлади Гасилин “Матч ТВ”га берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!