Ўзбекистонлик уч карра жаҳон чемпиони Осиё ўйинларида қатнашмайди
Таниқли ўзбекистонлик боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев 2026 йилда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этмайди.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматига кўра, олимпиада чемпиони ва уч карра жаҳон чемпиони бўлган Асадхўжа Мўйдинхўжаев фаолиятини профессионал рингда давом эттиради.
«Асадхўжа Мўйдинхўжаев профессионал боксдаги иштирокини давом эттиради. У 26 сентябрь куни Homestretch турнири доирасида навбатдаги жангини ўтказади. Рақибининг номи яқин кунларда эълон қилинади», — дейилади федерация хабарида.
Маълумот учун, Муйдинхужаевнинг ҳозиргача профессионал рингдаги натижаси 2 ғалаба, шундан 1 таси нокаут билан якунланган. Ҳаваскорлар ўртасида эса Асадхужа уч карра жаҳон чемпиони ва олимпиада чемпиони сифатида танилган.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Осиё ўйинлари 19 сентябрдан 4 октябргача Япониянинг Нагоя шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

Фикрлар