Ўзбекистонликларни Ҳусановнинг “Сити”даги келажаги қизиқтиряпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” ўзи учун тўлиқ муваффақиятли бўлмаган жорий мавсумдан кейин жиддий ўзгаришларга юз тутмоқда. Клубдан ўн йиллик бош мураббий Хосеп Гвардиоланинг кетиши барча тизимларга таъсир кўрсатади.

Айни пайтда “шаҳарликлар” бошқарувини Хосеп Гвардиоланинг шогирдларидан ҳисобланган Энцо Мареска қабул қилиб олган. Ўзбекистонлик футбол ишқибозларини эса, Хосеп Гвардиола қўл остида порлай бошлаган Абдуқодир Ҳусановнинг янги мураббий бошчилигидаги келажаги кўпроқ қизиқтиради. Мухлислари Ҳусанов “Энцо Мареска қўллайдиган ўйин услубига мос келадими?”, “Мареска Ҳусановга ишонч билдирадими?”, “Абдуқодир бу мавсумда бўлгани каби мунтазам ўйин амалиёти оладими?” каби ўткир ва ўринли саволлар ўйлантирмоқда.

Экспертларнинг таъкидлашича, агар позицион футбол мактабига мансуб мураббий ҳақида гапирилса, янги мураббий Энцо Мареска тизими Ҳусановга умуман олганда мос тушади. Бундай жамоалар кўпинча юқори чизиқда ўйнайди, орқада катта ҳудуд қолдиради ва ҳимоячилардан дуэлларда жасорат ва тезкорлик талаб қилинади. Бундай моделда тезкор марказий ҳимоячи – асосий зарурат.

Аммо бир шарти бор. Фақат югуриб бошқаларнинг хатоларини тузатадиган “ўт ўчирувчи” бўлиб қолмаслик учун Абдуқодир Ҳусанов яна учта жиҳатда ўсиши керак.

Биринчиси, тўп билан тезроқ қарор қабул қилиш. Жон Стоунзга айланиши шарт эмас, аммо қачон қисқа ўйнаш, қачон олдинга силжиш, қачон таваккал қилмасликни тезроқ тушуниб етишни ўрганиши лозим.

Иккинчиси, позицион барқарорлик. Тезкор ҳимоячи кўпинча “ҳамма жойга улгуришим мумкин”, деган ортиқча ишончга берилиб қолади. Топ-даражада эса нафақат улгуриш, балки аввалдан тўғри позицияни эгаллаш, вазиятни олдиндан тўғри баҳолаш муҳим аҳамият касб этади.

Учинчиси, коммуникация. Англияда марказий ҳимоячи учун тил, овоз ва шерикларни бошқариш деярли тезлик каби муҳим. Унинг “Сити”даги дебюти тарихи футболчи ҳали тилга, темпга ва жамоа талабларига мослашаётганида бу ўтиш қанчалик оғир бўлишини кўрсатди.

Агар шу элементлар яхшиланса, Абдуқодир Ҳусанов италиялик мутахассис Энцо Мареска каби позицион футбол мактаби мураббийи учун жуда фойдали футболчига айланиши мумкин. Рубен Диаш ёки Жон Стоунзнинг нусхаси сифатида эмас, балки бошқа профилдаги ҳимоячи, яъни тезкор, дуэлбоп ва гибрид ҳимоячи ўлароқ, ўз ўрнини ва номини мустаҳкамлаши талаб этилади.

Шомуродов ўзини ҳақоратлаган фанатга қўнғироқ қилди

Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси Марказий Осиёдан яна бир ўйинчини сўради

Ёлғон тарқатишни бас қил! Файзуллаевнинг собиқ жамоаси Фабрицио Романони кескин огоҳлантирди

Ўзбекистон мундиалда бу кўрсаткич бўйича Англия билан бир хил даража кўрсатди

Хорижлик мураббий: Бу футболчиларнинг бирортаси Ҳусанов даражасига чиқолмайди!

Ўзбекистон терма жамоаси ўйини катта рекорд ўрнатди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!