ОАВ "Интер"нинг янги логотипи қандай бўлишидан хабар топди (ФОТО)
Италия оммавий ахборот воситалари “Интер” клубининг янги логотипи қандай кўринишда бўлиши ҳақида маълумотга эга бўлди.
Унга кўра, “нерадзуррилар”нинг янги логотипи думалоқ шаклда, кўк фонда оқ ҳарфлар билан ёзилган бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ клуб раҳбарияти баҳорда ребрендинг ўтказмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди. Унда нафақат клуб логотипи, балки номини ҳам ўзгартириш режалаштирилгани айтилган эди.
Раҳбарият "Интер"нинг расмий номи ҳисобланган "Football Club Internazionale Milano" номини "Inter Milano"га ўзгартирмоқчи ва шу билан клуб ва шаҳар ўртасидаги боғлиқликни янада кучайтирмоқчи. Янги логотип ҳам айнан I ва M ҳарфлари асосида тайёрланади.
Фикрлар