ОАВ: МЮ 70 миллион евролик харидга тайёрланмоқда

"Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали ёзда "Манчестер Юнайтед" футболчисига айланиши мумкин. Клубларкелишув шартлари бўйича келишувга эришди.

Бу ҳақида Areanapoli нашрига интервью чоғида журналист Фабио Сантини айтиб ўтди.

"Наполи" Кулибалини "Манчестер Юнайтед"га 70-75 миллион еврога сотмоқчи. Клублар келишиб олишган кўринади. Трансфер июнда амалга оширилса, қишда эса МЮ Бруну Фернандешга эътиборини қаратса керак", - дейди Сантини.

28 ёшли сенегаллик "Наполи"да 2014-йилдан буён тўп суради. Унинг клуб билан шартномаси 2022/23 йилда якунига етади. Жорий мавсумда Кулибали 20 та ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!