ОАВ ўртасида мини-футбол мусобақаси ташкил этилмоқда!

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари — нашрлар, телеканаллар, радиоканаллар ҳамда блогерлар ўртасида мини-футбол мусобақасини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Турнирнинг мақсади — спортни кенг тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, ўзаро ҳамкорлик ва дўстона алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.

Мусобақа 7–8 май кунлари бўлиб ўтади. Унда иштирок этувчи жамоалар 11 нафардан (2 нафар дарвозабон ва 9 нафар майдон ўйинчиси) иборат бўлиб, баҳслар 6х6 форматида ташкил этилади. Иштирок этиш истагини билдирган ташкилотлар қайдномани 3 май куни соат 18:00 га қадар press@ufa.uz электрон почта манзилига юборишлари зарур.

Ғолиб ва совриндорлар қуйидаги пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин — 25 миллион сўм;
2-ўрин — 15 миллион сўм;
3-ўрин — 10 миллион сўм.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!