ОАВ: "Ювентус" футболчиси туринлик мухлислар учун хайрлашув видеосини тайёрлаб қўйган эди
Италия нашрлари хабарига кўра "Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала ёзда "Тоттенхэм"га ўтишига ишонган экан.
Ўтган мавсум давомида аргентиналик футболчи "Юве"нинг асосий таркибидан жой топа олмаганидан сўнг ёзда клубни тарк этишга қарор қилган эди. У "Тоттенхэм" клубидан қониқарли таклиф олиб, унга розилик берганлиги ҳақида ҳабарлар тарқалган эди.
Дибала "Тоттенхэм"га ўтишига шу даражада ишонганки, хатто "Ювентус" муҳлислари билан хайрлашув видеосини ҳам тайёрлаб қўйган экан.
Аммо ҳужумчи ўз фикрини қайта ўйлаб кўриб Туринда қолишга қарор қилган.
Жорий мавсумда Маурицио Сарри қўл остида форвард ўзининг ўрнини топа олди ва клуб билан шартномани узайтиришга тайёрганрлик кўрмоқда.
Фикрлар