Обамеянг “Челси”ни ёмон кўриб қолди

“Барселона”да хотиржам ўйнаб юрган Пьер-Эмерик Обамеянг ўтган ёз “Челси”га кўчиб ўтиб, катта хатога йўл қўйди.

Габонлик тўпурар аслида собиқ устози Томас Тухель қўл остида ўйнаш учун “аристократлар” сафига қўшилганди. Лекин клуб раҳбарияти кутилмаганда германиялик мураббийни истеъфога чиқариб, ўрнига Грэм Поттерни тайинлади.

Шундан кейин Тухелга ишониб, “Челси” келган футболчилар қатори Обамеянгнинг ҳам  иши юришмай қолди.

Грэм Поттер таркибни ёшартириш тарафдори. Шу боис, Обамеянгдан фақат захира ўйинчиси сифатида фойдаланмоқда.

Бу ҳолат тажрибали форвардни қониқтираётгани йўқ. У ёзда Испания чемпионатига қайтишни режалаштиряпти. Бироқ, бу “Барселона”дан бошқа жамоа бўлади. Чункип Каталонияда Обамеянгни ўрни Роберт Левандовски билан тўлдирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!