Обамеянг нега "Манчестер Юнайтед"га ўтмаган?

“Арсенал” клуби форварди Пьер-Эмерик Обамеянг бир неча йил муқаддам "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин эди.

The Athletic нашри тарқатган хабарга кўра "қизил иблислар" 2016 ва 2017 йилларда габонлик футболчига жиддий қизиқиш билдиришган. Ўша пайтларда у “Боруссия” Дортмунд аъзоси ҳисобланар эди.

Якунда МЮ раҳбарияти Обамеянгни АПЛга мослашиб кета олмайди деб ҳисоблашган, қолаверса унга белгиланган 80 млн евро нархни ҳам ўта юқори деб билишган.

Натижада, Обамеянг 2018 йилнинг январида 63,75 млн евро эвазига “Арсенал”га кўчиб ўтди. У ҳозирги кунгача “канонирлар” сафида 77та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 49 та гол ҳамда 12 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!