Обамеянг қачон сафга қайтади?
"Арсенал" устози Микель Артета жароҳати сабаб, "Эвертон"га (1:2) қарши ўйинни ўтказиб юборган ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянгнинг тикланиш жараёни қандай кетаётгани ҳақида гапирди.
“Албатта, биз уни имкон қадар эртароқ сафга қайтишини хоҳлардик. Аммо унинг сон мушаклари жароҳатланган ва бундай вазиятда шошмаслик лозим. Ҳаммаси даволаниш жараёнига боғлиқ. Эҳтимол, биз бир ёки икки ҳафта кутармиз”, - деди испаниялик мутахассис.
Обамеянг жорий мавсум АПЛда 13 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига бор йўғи 3 та гол урди холос.
Фикрлар