Обамеянг: “Реал” ҳақида гапиришни бас қилинг!

 

Германиянинг “Боруссия Д” клуби Пьер-Эмерик Обамеянг ўзининг “Реал”га ўтиши борасидаги гапларга ойдинлик киритиб ўтди.

- Мени Мадридга кўчиб ўтишим ҳақидаги гапларни тўхтатинг. Бу ҳақда ҳозир  гапирадиган пайт эмас. Мени Дортмундда барча нарса қониқтиради.  

Тўғри, биз “Барселона”, “Реал” ёки “Бавария” даражасида эмасмиз. Аммо биз топ-клубмиз.

Хитойдан 150 миллион евролик таклиф? Бу қувонарли албатта. Чунки мен учун шунча катта пул беришмоқчи. Аммо бу таклиф қанчалик тўғри ёки нотўғрилигини билмайман, - дейди Обамеянг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!