Обамеянг январда "Арсенал"дан кетиши мумкин

  • 22 декабрь, 2021, 18:20
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг тез орада жамоасини ўзгартириши мумкин.

Tecno

ESPN хабарига кўра, "канонирлар" қишки трансферлар ойнасида ҳужумчини сотишга тайёр. Бундан аввалроқ, габонлик футболчи тартибни бузгани учун сардорлик боғичидан маҳрум бўлган эди.

Манбага кўра, Обамеянг ва "Арсенал" ўртасидаги муносабатлардаги вазият ҳали ҳам нормаллашиши мумкин, бироқ таклиф тушса, клуб буни кўриб чиқади.

Пьер-Эмерик Обамеянг жорий мавсумда прьемер-лигада жами 14 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!