Обамеянгни қолишга кўндирган “Арсенал” иккинчи тўпурардан воз кечди

Лондон клуби асосий тўпурари Пьер-Эмерик Обамеянгни жамоа билан янги шартнома имзолашга кўндирганидан кейин франциялик ҳужумчи Александр Ляказеттни “Атлетико”га қўйиб юборишга кўнди.

29 ёшли футболчининг трансфери учун мадридликлар “Арсенал”га 30 миллион фунт ўтказиб беришига тўғри келади. Бу ҳужумчига “Ювентус”дан ҳам қизиқиш бўлмоқда.

Якунланган мавсумда Ляказетт 39 та учрашувда 12 та гол урди ва еттита голли пас муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар