Обид Жўрабоев: Мухлислар “Навбаҳор”нинг ўз майдонидаги ғалабасини соғинишди

Хабарингиз бор, Суперлига 21-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилади. “Лочинлар” ҳимоячиси Обид Жўрабоев бўлажак учрашув борасида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Машғулотларда барчамиз астойдил тер тўкяпмиз. Чунки бўлажак баҳсда зафар қучиб, ишқибозларни қувонтиришимиз шарт. Боиси, мухлислар “Навбаҳор”нинг ўз майдонидаги ғалабасини соғинишди.

Тўғри, “Динамо”нинг 2-давра ўйинларида омади келмай, мағлубиятлар гирдобидан чиқолмаяпти ва айни пайтда турнир жадвалининг қуйи поғонасида бормоқда. Аммо рақибни менсимаслик, хотиржамликка берилиш яхшиликка олиб келмаслиги футболда кўп маротаба исботини топган. Шунинг учун самарқандликлар билан бўлиб ўтадиган учрашувга жиддий тайёргарлик кўряпмиз.

Мухлислардан “Динамо”га қарши кечадиган баҳсда стадионни тўлдирган ҳолда, жамоамизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлашларини илтимос қиламан. Биз – футболчилар эса уларнинг ишончларини оқлаш, зафар қучиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз, - деди футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
shahram husanboyev
26/09/2019 23:27
E pidaraz intiryu berguncha oyiningni oyna navbahorni senga ohshaganlar tugatishyapsan oyna joningni boricha bir ikki oy oylik bermasa hammayoqqa jar solasanlar pul bermayapti shunga yutqazyapmiz dep oyligini vohtida oganidan keyin oyna