
Облак: "Атлетико" Чемпионлар лигасини ютиши мумкин"
Бугун "Атлетико" умумий гуруҳ босқич 1-турида сафарда "Ливерпуль"га қарши баҳс ўтказади. Бу ўйин Облак учун "матрасчилар" сафидаги 500-ўйин бўлади.
"Ҳар йили Чемпионлар лигаси бошланганда уни ютишни орзу қиламан. Ҳалигача буни уддалай олмаганман, лекин доимо шуни хоҳлайман ва ижобий фикрлайман. Йўл жуда узун, ҳар бир ўйин ҳақида алоҳида ўйлаш керак. Қаршингизда ким туриши муҳим эмас – ғалаба қозонишни хоҳлайсиз. Биз ҳам шу ниятдамиз.
Албатта, бу йўл жуда қийин бўлади. Илгари якунига етиб бормаганмиз, аммо умид қиламанки, бу йил барқарорликни сақлаб, охиригача курашамиз", – деди Облак.
Дарвозабоннинг таъкидлашича, жамоа бирдам фикрда бўлса, орзулар амалга ошиши мумкин:
"Бир сония ҳам шубҳаланиш мумкин эмас. Бу жамоадаги ҳар бир киши – футболчилар, мураббийлар, раҳбарият, тиббиёт ходимлари – шу йўсинда ўйлаши шарт. Агар ҳамма ишонса, ҳаммаси мумкин. Биз майдонда боримизни беришимиз ва охиригача курашишимиз керак", – дея қўшимча қилди у.
Фикрлар