Обмеянгни Премьер-лиганинг энг бой клуби ижарага олишга тайёр

Мirror хабарига кўра, «Арсенал» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Лондон клубини тарк этиб, АПЛнинг аутсайдер жамоасида фаолиятини давом эттириши мумкин.

Манбага кўра, футболчини “Ньюкасл Юнайтед” ижарага олишга, кейин мавсум охирида 20 миллион еврога харид қилишга тайёр.

Жорий мавсумда Обамеянг «тўпчилар» сафида 15 та ўйинда, 7 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!