“Обод” Қозоғистон клуби билан ўртоқлик ўйини ўтказади

 

Ўтган мавсум якунларига кўра олий лигада жон сақлаб қолган “Обод” янги мавсумга тайёргарлиги давом этмоқда.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, тошкентликлар кунига икки маҳалдан машғулот ўтказмоқда. Бир қатор ёшлар кўрикдан ўтяпти.

Рауф Инилеев жамоаси 10 январь куни илк ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб, қўшни Қозоғистон чемпионатининг биринчи лигаси вакили “Махтаарал” клуби бўлади. Беллашув “Обод” майдонида бўлиб ўтади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!