"Обод"га бугун украиналик мутахассис мураббийлик қилади

Бугун олий лиганинг иккинчи давра ўйинларига старт берилади.

Олий лигада иккинчи мавсумини ўтказаётган "Обод" мавсумнинг иккинчи қисмига катта янгиликлар билан етиб келди. Хусусан, жамоанинг мураббийлар штабида, таркибда бир қатор ўзгаришлар рўй берди.

Жамоага украиналик мутахассис Демченко Андрей Анатольевич бош мураббийлик қилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга маҳаллий ёш мураббий Воҳиб Холбоев ёрдам беради. Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида алоҳида маълумот берамиз.

"Обод" иккинчи даврадан бошлаб, уй учрашувларини Тошкент темирйўл муҳандислари институти қошидаги стадионда ўтказади. Бугун бўлиб ўтадиган "Обод" - "Навбаҳор" беллашуви ҳам айнан шу ўйингоҳда бўлиб ўтади. Баҳс 17:30да бошланади. 

Олий лига. 16-тур

"Обод" - "Навбаҳор"

5 август. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 17:30

Бош ҳакам: Олим Толибжонов (Тошкент).

Қанот ҳакамлари: Руслан Серазетдинов (Тошкент), Баҳодир Баҳромов (Тошкент).

Захирадаги ҳакам: Игорь Гормашов (Тошкент).

Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Валерий Лёткин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!