ОЧЛ-2. "Муангтонг Юнайтед" - "Селангор". Ўзбекча дербида кучлар тенг келди

Бироз аввал Осиё Чемпионлар лигаси-2 турнирининг "Муангтонг Юнайтед" ва "Селангор" беллашуви ўз якунига этди. Биз учун эътиборли томони, ҳар иккала жамоа таркибида ҳамюртларимиз асосий таркибда ҳаракат қилди. Аббосжон Отахонов таиландликлар сафида 72 дақиқа ўйнаган бўлса, Умарбек Эшмуродов майдонда тўлиқ 90 дақиқани фаол тарзда ўтказди.

Ўйиннинг ўзи эса, 1:1 кўринишида якунланди. Голларни таиландликлардан 54 дақиқада Пурачет ва "Селангор"дан 48 дақиқада Фернандес киритди. Шундай қилиб, ҳар иккала жамоа ўз ҳисобига муҳим очколарни қўшиб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!