ОЧЛ-2018. "Ал-Гарафа" - "Пахтакор" учрашуви бошланиш вақти маълум

 

"Пахтакор" жамоасининг 30 январь куни Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф учрашуви бошланиш вақти маълум бўлди.

Унга кўра, Доҳадаги "Тани Бин Жассим" стадионида ўтадиган "Ал-Гарафа" - "Пахтакор" беллашуви Тошкент вақти билан 30 январь куни 22:00да бошланади (маҳаллий вақтда 20:00).

Рақиб сафида баъзи ўзгаришлар кузатилгани эътиборга молик. Жумладан, бош мураббий этиб туркиялик Бюлент Уйғун тайинланди. Голландиялик ярим ҳимоячи Уэсли Снейдер ва эронлик ҳужумчи Меҳди Тареми билан шартнома имзоланди.

Снейдер янги жамоаси таркибида дебют қилишга улгурди. "Гарафа" "Ал-Аҳли"дан 2:1 ҳисобида устун келди.

"Пахтакор"нинг бўлажак рақиби ОЧЛ учрашувига қадар Қатар чемпионатида икки ўйин ўтказади. 20 январь куни сафарда "Умм-Салал", 25 январь куни уйда "Ал-Садд"га қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!