ОЧЛ-2018: “Насаф” – “Ал Садд”. Ўйинолди расмий тадбирлар ҳақида

5 март душанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда ОЧЛ-2018 3-тур доирасидаги “Насаф”- “Ал Садд”  учрашуви бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:30да бошланади.

Ўйиндан бир кун аввал, яъни 4 март куни бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда "Насаф" расмий сайти хабар бермоқда.

Соат 12:30да “Ал Садд” вакиллари иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани ўтказилади.

Соат 13:00да  эса “Насаф”  вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади. Матбуот анжуманлари “Марказий” стадионда ташкил этилади.

Шу куни ҳар иккала клуб  менежерлари иштирокида  йиғилиш (митинг) ҳам бўлиб ўтади. Унда ташкилий масалалар қатори, жамоаларнинг учрашувда қандай рангдаги либосларда майдонга тушишига аниқлик киритилади. Йиғилиш “Марказий” стадионида бўлиб ўтади ва соат 14:00да бошланади.

Шунингдек 4 март куни “Марказий” стадионда ҳар иккала жамоаларнинг ўйинолди расмий машғулотлари ҳам ўтказилади. “Насаф”нинг машғулоти соат 17:30да  бошланади.

“Ал Садд” жамоасининг машғулоти эса соат 18:30да бошланади.

Ўйинолди расмий машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқасини ОАВлари вакиллари кузатишлари мумкин бўлади.  
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!