ОЧЛ 2024/25 йилги мавсумида Ўзбекистонга нечта квота кафолатланган? - Алишер Никимбаевдан жавоб

"Сўғдиёна" ОФК кубоги гуруҳ босқич 3-турида "Олтин Аср" билан куч синашди ва 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Шу тариқа, жиззахликлар гуруҳ босқичини 100 фоизлик натижа билан якунлаб, минтақавий финалга йўл олди. 

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев телеграмдаги саҳифасида Улуғбек Бақоев шогирдларининг ушбу муваффақияти квоталарга ижобий таъсир қилгани ҳақида ёзди.

«Сўғдиёна»нинг ғалабаси Ўзбекистонга 2024/25 йилги мавсумда ОЧЛда (агар турнир формати ўзгартирилмаса) 3+1 квотасига эга бўлишини кафолатлайди, ҳатто Эроннинг «Фулад» жамоаси Чемпионлар лигасида ғолиб чиқса ҳам.

Қуйида ОФКнинг янгиланган рейтинги билан танишинг:

photo_2022-07-01_02-02-30

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!