ОЧЛ. "Ал-Айн" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди

ОЧЛ 4-турида "Ал-Айн" "Ал-Фейҳа" майдонида меҳмон бўлиб, 2:3 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, Кожо дубль қилиб, орадаги фарқни иккитага оширган бўлса, 53-дақиқада Энтони ҳисобни қисқартирди. Шундан сўнг Рахими ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида мезбонлар таркибидан Ал-Қайдҳи дарвозани ишғол қилди.  

Шу тариқа, "Ал-Айн" очколари сонини 12 тага етказиб олди. "Ал-Фейҳа"да эса 3 очко мавжуд. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!