ОЧЛ. "Ал-Файсали" "Ал-Садд"ни мағлуб этиб, "Насаф" билан тенглашиб олди

Осиё чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Ал-Файсали" - "Ал-Садд" учрашуви ниҳоясига етди. Ушбу баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйиннинг 4-дақиқасиданоқ Хассан Ал-Хайдос ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 16-дақиқада Хишам Фаик мувозанатни тиклади. 53-дақиқада Жулио Тавареш саудияликларнинг иккинчи голини урди ва "Ал-Садд" устидан қозонилган ғалабага улкан ҳисса қўшди. 

Шу тариқа, "Ал-Файсали" очколари сонини 4 тага етказиб олди ва "Насаф" билан бирга гуруҳда етакчилик қилмоқда. "Ал-Садд" ҳисобида ҳозирча 1 очко мавжуд. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!