ОЧЛ. "Ал-Ҳилол" "Навбаҳор"дан беш баравар кўп зарба йўллади (Учрашув статистикаси)

Осиё Чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган "Ал-Ҳилол" - "Навбаҳор" баҳси бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Дастлаб, 52-дақиқада Тома Тобатадзе ҳисобни очди. Фақатгина 90+10-дақиқа давом этаётган бир пайтда Ал-Булайҳи мувозанатни тиклади.

Ўйин давомида мезбонлар яққол устунлик қилди. Жумладан, саудияликлар вакилларимиз дарвозаси томон 26 та зарба йўллади, "лочинлар"да эса бу кўрсаткич 6 тани ташкил қилди. 

Қуйида учрашув статистикаси билан танишиб чиқишингиз мумкин: 

photo_2023-09-18_13-16-47

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!